Marca: "Барселона" Фабрегасни сотса, Погбани сотиб олиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
19 май 2014, 21:02
«Барселона» футболчиси Франческ Фабрегас Англия клублари томонидан трансфер ойнаси вақтида "таланиши" кутилмоқда.

Каталонияликлар футболчи масаласида таклифларни кўриб чиқишга тайёрлар. "Барселона" ярим ҳимоячи учун 40 миллион евро сўрамоқда.

Агар Фабрегас клубни тарк этадиган бўлса "Барса" "Ювентус" футболчиси Пол Погбани сотиб олишга уриниб кўради.

Ундан ташқари каталонияликлар Тельо, Педро, Алвес, Маскерано ва Санчес масаласида ҳам таклифларни кўриб чиқишга тайёрлар.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru