UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  0 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  2 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  2 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  4 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  16 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  37

Марат Мифтахутдинов: "Муаммоли чизиқ бу - ҳимоя" Янгиликлар

Марат Мифтахутдинов: "Муаммоли чизиқ бу - ҳимоя"

"Бунёдкор" жамоаси қишки ўқув-машғулот йиғини доирасидан ўрин олган навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

"Қўқон-1912"га қарши кечган ўйиндан сўнг "Бунёдкор" мураббийи Марат Мифтахутдинов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

"5 январь санасидан йиғинга киришдик. Машғулотлар режадагидек давом этмоқда. 23 январь куни Фарғонага йўл оламиз, унда "Ҳоким кубоги" мусобақасида иштирок этишимиз режалаштирилган. У ердаги учрашувларда иштирок этиш орқали бир қатор футболчиларни синовдан ўтказамиз. Мазкур турнир биз учун фойдали бўлиши шубҳасиз. 

Ҳавотирга солаётган жиҳат бу ҳимоя чизиғи. Ўтган мавсум бу позицияда ўйнаган футболчилар жамоани тарк этди. Марказий ярим ҳимоядан кўнглимиз тўқ. Шунингдек таянч ярим ҳимоясига янги қўшилган легионер футболчи жамоага ёрдам беришига ишонаман. Ҳужумни кучайтириш мақсадида таклиф қилинган Иброҳим Томива айни пайтда кўрикда бўлиб турибди. Бундан ташқари Миржаҳон Мираҳмадов ва Шаҳбоз Эркинов ҳам бор. Умумий қилиб айтганда фақат ҳимояда муаммолар мавжуд",- дейди Мифтахутдинов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика