Марат Мифтахутдинов "Машъал"га қайтди

Narzulla Saydullayev
26 дек 2016
Муборакнинг "Машъал" клуби мураббийлар штабида янги мутахассис иш бошлади.

Бу мавсумни биринчи лигада "Оқ-тепа" клубида бошлаган, бироқ март ойидаёқ ўз хоҳишига кўра жамоадан кетган Марат Мифтахутдинов "Машъал" мураббийлар штабидан ўрин олди.

Бугунги "Олмалиқ" билан ўйинда айнан Мифтахутдинов жамоани бошқарди. Сабаби бош мураббий Александр Хомяков Россияга учиб кетди. Мураббий Янги йил байрамидан сўнг Ўзбекистонга қайтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia