UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  1 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  2 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  3 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  11 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  7 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0

Марат Мифтахуддинов: "Режамиз иш берди" Янгиликлар

Марат Мифтахуддинов: "Режамиз иш берди"

"Ҳоким Кубоги"нинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Турон-2" (3:2) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" мураббийи Марат Мифтахуддинов фикрларини билдириб ўтди.

"Тахмин қилганимдек бўлди. «Турон» бугун аралаш таркибнинг хизматидан фойдаланди. Бунга тайёр эдим. Режага кўра, биринчи бўлимда ёш ўйинчиларни майдонга тушириб, иккинчи таймда тажрибали футболчилар ҳисобига ўйинни кучайтирмоқчи эдим. Ҳаммаси режа асосида кетди. Дарвозабонимизнинг хатосини инобатга олинмаса танаффусга ғолиб бўлиб йўл олишимиз керак эди, аммо бўлимни мағлуб ҳолда якунладик. Захирадан майдонга тушган тажрибали футболчилар жамоамиз ўйинини кучайтира олди ва иродали ғалабани қўлга киритдик. Бугун қайсидир маънода тактик футболга гувоҳ бўлдик.

Кеча айтганимдек, биз мусобақа орқали янги мавсумга ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Албатта мураббий сифатида кубокни қўлга киритишни истайман, бироқ Суперлигани ҳам унутмаслик зарур. Шунинг учун Фарғонага келганимиздан бери футболчиларга дам бераётганимиз йўқ. Хусусан, эртага ҳам икки маҳал машғулот ўтказамиз. Бу орқали албатта йигитларга оғир юкламалар берамиз. Шунинг учун учрашув давомида футболчиларнинг ҳаракатида оғирлик сезилиши мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак",- дейди Марат Мифтахуддинов. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика