UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  1 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  2 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  2 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  10 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  6 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4

Марат Мифтахуддинов: "Рақибнинг кучига тўғри баҳо бермадик" Янгиликлар

Марат Мифтахуддинов: "Рақибнинг кучига тўғри баҳо бермадик"

"Ҳоким Кубоги"нинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор фарм" (0:0) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Марат Мифтахуддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

 "Ўйин тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Шунчаки, вазиятлардан фойланилмаганлиги сабабли учрашув дуранг натижа билан якунланди. Бугун рақибнинг кучига етарлича баҳо бера олмаганимиз кўринди. Дурангнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу. Зеро, футболчилар ўйингача ўзини руҳан тайёрлаб олмаса, учрашув давомида буни бажариш мушкул. Бугун ҳам шундай бўлди. Биринчи бўлимни ўзимиз хоҳлагандек ўтказа олмадик. 

Танаффусдан кейин ҳаммаси жойига тушгандек кўрингандики, аммо барибир вазият ижобий томонга ўзгармади. Чунки айтганимдек, баҳс давомида руҳиятни ўзгартириш осон эмас. Аксинча, рақиб "Бунёдкор"дек жамоага қарши тўп сураётганини ҳис қилган ҳолда иштиёқ билан тўп тепди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишди. Майдоннинг ҳолати жуда ёмон демаган бўладим. Боиси, қиш мавсуми учун табиий майдонларнинг ҳолати деярли шундай бўлади. Шунчаки, биз бугун ўзимизга ўхшамадик, бунинг натижаси ўлароқ ғалаба қозона олмадик. Бугунги дурангнинг фойдала томонлари ҳам бўлиши мумкин. Яъни, футболчилар кейинги учрашувларда бошқачароқ руҳиятда майдонга чиқишади. Рақибнинг кучига жиддий баҳо беради",- дейди Марат Мифтахуддинов. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика