Марат Бикмаев: "Иссиқ ҳаводаги футбол "Ал Наср"га қарши ўйин учун тайёргарлик бўлди"

Aziz Tukhtamuradov
16 апр 2016, 21:50
"Локомотив" футболчиси Марат Бикмаев "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

"Ўйин қийин бўлди. Бундай ҳавода ўйнаш осон эмас. Иқлим ўйинимизга таъсирини ўтказди. Умуман олганда эса, иссиқ ҳавода ўйнаганимиз бир томондан яхши. Бу "Ал Наср"га қарши ўйинга тайёргарлик бўлди. Чунки, у ерда ҳам ҳаво иссиқ бўлади.

ОЧЛда биринчи ўринни олиб гуруҳдан чиқмоқчимиз. "Ал Наср"га қарши ўйинда ҳам олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилган", - дейди Бикмаев.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›