UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Марат Бикмаев 10 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят олий лигада яна гол урди Янгиликлар

Марат Бикмаев 10 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят олий лигада яна гол урди

Ушбу футболчини мухлисларга ортиқча таништириб ўтишнинг хожати бўлмаса керак.
Бикмаев айниқса “Пахтакор”даги сермаҳсуллиги билан ишқибозларнинг эътиборига тушган. “Шерлар” сафида мазмунли ўйини билан хорижлик скаутлар эътиборини тортган футболчи кейинчалик ўзини чет эл клубларида синаб кўришга қарор қилди. Дастлаб Самаранинг “Крилья Советов” клубига бориб қўшилган Марат кейинчалик Россиянинг бир нечта жамоаларида фаолият юритди. Бикмаев ҳаттоки Қозоғистон чемпионатида ҳам ўзини синаб кўрди.

“Актобе”да маълум муддат ўйнаб кейинчалик оғир жароҳат сабаб Тошкентга қайтишга қарор қилган футболчини охирги йилларда жароҳатлар қийнаб юборди.

Шунга қарамай Тошкентнинг “Локомотив” клуби мутасаддилари Маратга катта ишонч билдирган холда, унга соғайиб кетиши учун барча ёрдамларни аямади. Футболчи ҳам ўз навбатида бунга муносиб равишда жавоб беришга интилмоқда. Унинг ўзи билан ўзаро суҳбалашганимизда бу борада ҳар гал таъкидлайди.

“Темирйўлчилар” устози Вадим Абрамов энди-энди формага кириб бораётган футболчини охирги дақиқаларда тушириб имконият бермоқда. Кеча олий лиганинг 22-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Машъал” баҳсида ҳам Марат захирадан майдонга тушди. 88-дақиқада Алишер Шоғуломов ўрнини эгаллаган Бикмаев орадан икки дақиқа ўтар ўтмас, жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Айтиш лозимки, Марат Бикмаев 10 йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят олий лигада яна гол урди. Фактлар шуни кўрсатяптики, Бикмаев бунгача сўнгги бор, 2004 йилги мавсумда гол урган экан.  

Эътиборлиси “Сурхон”га қарши кечган баҳсда ҳам ҳужумчи захирадан тушибоқ гол урганди!   

06.03.2004. 11- тур.
“Сурхон” – “Пахтакор” - 1:2 (0:1).
Термиз. “Алпомиш” стадиони. 10000 томошабин.
Ҳакам: Низомов Ғофур - 8.5
Голлар:

0:1 - Тожиев Зайниддин, 5.
0:2 - Бикмаев Марат, 76.
1:2 - Бозоров Алишер, 83.
Амалга оширилмаган пенальти: Акбаров Ёдгор (“Сурхон”), 8 (дарвозабон).

“Сурхон”: Наумов Михаил, Милляев Александр (Шомурадов Илҳом, 80), Ҳошимов Акмал, Омонмуродов Ғайрат; Намозов Бахтиер, Ҳасанов Фазлиддин, Бозоров Алишер, Колпаков Валентин, Аннаматов Баҳодир, Акбаров Ёдгор, Холмаматов Ойбек (Каттаев Исроил, 40).
“Пахтакор”: Нестеров Игнатий, Ашурматов Бахтиёр, Аликулов Асрор, Пономарёв Вячеслав, Суюнов Илҳом, Кападзе Тимур, Иномов Ислом (Николаев Алексей, 55), Кошелев Леонид, Магдеев Ильдар, Тожиев Зайниддин (Бикмаев Марат, 75), Ваҳобов Баҳритдин (Солиев Анвар, 46).
Огоҳлантиришлар: Нестеров Игнатий, 8, Омонмуродов Ғайрат, 85.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика