UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман" Янгиликлар

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман"

"Женоа" матбуот хизмати бош мураббий Роландо Мараннинг Италия Кубоги доирасида "Сампдория" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини маълум қилди.

- Ғалаба жуда ёқимли бўлди, чунки оғир дамларни бошимиздан ўтказяпмиз. Якшанба кунги ўйиндан кейин айтганимдек, биз иккинчи давра учун илк тамал тошини қўйишни бошладик. Келаси йили, яъни, мавсумнинг иккинчи ярмида биз шундай ўйин кўрсатишимиз керак. Футболчиларнинг миясини тозалаб, уларнинг ҳаракатларига агрессивлик қўша олдик.

Йигитларнинг руҳий жиҳати борасида кўпроқ ишлаш керак, чунки улар майдонга тушганида шундай ўйин кўрсатиши лозимки, барча хайрон қолсин. Бу борада кўп ишлар қилдик.

Оғир дамларни ўтказаётган жамоа футболчиларига осон эмас, шундай бўлса ҳам йигитларим биринчи бўлимни ёмон ўтказмади. Аммо иккинчи бўлимдаги ўйинни инобатга оладиган бўлсак, дербида муҳим ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. 

- Танаффусда футболчиларга мотивация бериш қийин бўлмадими?
- Қийин бўляпти. Кетма-кет мағлубиятлар уларни сиқилтириб қўйган. Футболчилар қийналаётган жиҳатлар бўйича ёрдам беришга, маслаҳатлашишга доим ҳаракат қилиб келганман. Бироқ барибир барчаси футболчиларнинг ижодкорлигига, маҳоратига ҳам боғлиқ. Йигитларни табриклайман. Бу улар учун ҳар томонлама ажойиб ғалаба бўлди.

- Таркибда асосан Скамакка кўпроқ гол уряпти. Жамоадаги ҳужумчилар муаммосини бартараф эта олдингизми?
- Бугун анча вақт ўйнамаган Элдорни ҳам таркибга қайтардик. У ўйинга темп бағишлай олди. Бундан хурсандман. У аста-секинлик билан ўсиб боряпти. Биз Элдорни иккинчи даврага яхшилаб тайёрлашимиз керак. Чунки иккинчи даврадан бизда умуман бошқа режалар асосида ўйинни ташкиллаштирамиз. Ўйлайманки, футболчилар бу борада мухлисларга ўзига ҳос сигнал бера олишди.

Рейтинг: +107   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика