UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Марадонанинг вафоти ҳақида «Твиттер нима дейди?» Янгиликлар

Марадонанинг вафоти ҳақида «Твиттер нима дейди?»

25 ноябрь – футбол учун қайғули кунга айланди.

Диего Армандо Марадона 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Футбол ўзининг даҳосидан айрилди, ишонаверинг. Бу ҳақида ёзмаган, ўз қайғусини билдирмаган инсон қолмади. Чинакамига даҳо бу оламни тарк этганини сездик. Либертадорес кубогининг ўйини қолдирилди, Европадаги мусобақалар бир дақиқалик сукут билан бошланадиган бўлди, ҳатто футбол қироли Пеле ҳам муносабатини билдирди. «Қачондир самода у билан бирга тўп тепамиз» деди Пеле. Афсусланадиган жиҳати футбол ўзининг қиролини ҳам йўқотади.

Твиттерда бу ҳақида ёзилган твитлар кўп, биз энг сара твитларни йиғиб чиқдик, марҳамат.


Марадона эришган ютуқлар:

 


Катта авлод вакилларидан бу ишни қилганлар кўп бўлса керак:
 


Ростан ҳам, футболнинг шумболаси…
 


У нафақат майдоннинг ичида, балки майдон ташқарисида ҳам эътиборни ўзига торта оларди:
 


Мессига “message”:
 


Марадона эволюцияси:
 


Марадона оддий футболчи эмас эди:
 


Чалажон футбол даҳосини йўқотди:
 


Чин фикр:
 




Криштиану Роналду: «Бугун мен дўстим билан хайрлашаман, дунё даҳо билан абадий хайрлашмоқда. У ҳар доим энг яхшиларидан бири бўлган. Тенгсиз сеҳргар. У кетади, лекин улак мерос қолдирди ва бу мерос ҳеч қачон тўлдирилмайди. Хотиржам дам олинг. Сизни ҳеч қачон унутмаймиз!»

 


Серхио Агуэро: «Биз сизни ҳеч қачон унутмаймиз. Сиз доимо биз билан бирга бўласиз!»
 


Андрес Иниеста: «Сизнинг хотирангиз абадий бўлади. Биз сизни ҳеч қачон унутмаймиз. Хотиржам дам олинг Диего!»
 


Роналдиньо: «Менинг оиламга ва ушбу даҳони севадиган ҳар бир кишига ҳамдардман. Дўстим, менинг кумирим, менинг 10-рақамим, ўйинларда ёки оддий кечки овқатда бўлсин ҳар бир дақиқангиз учун ташаккур!»
 


Хавер Маскерано: «Бизга берган барча нарсаларингиз учун Диего сизга раҳмат!!! Жойингиз жаннатда бўлсин!»
 


Диего Форлан: «Мен сизнинг футболингиздан, сизнинг сеҳрингиздан завқландим. Катта раҳмат! Хотиржам дам олинг!»
 


Икер Касильяс: «Футбол учун қайғули кун. Марадона вафот этди. Ушбу спорт турининг даҳоси»
 


Карлос Тевез: «Сиз ўлмассиз, ҳеч қачон ўлмайсиз, ҳар доим қалбимда яшайсиз!!!»
 


Киллиан Мбаппе: «Сиз футбол тарихида абадий қоласиз. Бутун дунёга берган барча завқингиз учун ташаккур! Ланъати 2020 йил!»
 




Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика