Марадона: “Уругвай билан ўйиндаги мағлубиятга Жеррард ва ҳимоячилар айбдор”

Narzulla Saydullayev
21 июн 2014, 16:34
Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадона Англия терма жамоасининг ЖЧ-2014даги омадсиз иштирокига ўз муносабатини билдирди.
“Уругвай билан ўйиннинг иккинчи бўлимида инглизлар ташаббусга эга бўлишди. Лекин ҳужумни якунлайдиган футболчи топилмади. Деярли бир-бирига ўхшаш ҳужумчлар уюштирилди. Ўша ўйиндаги мағлубият учун айбни  Жеррард ва жамоанинг бутун ҳимоя чизиғи ўз бўйнига олиши керак.

Биринчи голда Жерард Лодейрога қаршилик кўрсата олмади. Иккинчи голда ҳимоячилар Суареснинг эркин ҳаракат қилишига йўл қўйиб беришди. Англия ўз хатолари эвазига мағлубиятни сотиб олди”, – деди Марадона.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com