Марадона: “Нега Суаресни Гуантанамога жўнатишмаяпти?”

Narzulla Saydullayev
27 июн 2014, 13:09
Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона, Луис Суаресни дисквалификация қилган ФИФАни жиддий танқид қилди.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Италия билан учрашувда Жоржо Къеллинини тишлаб олган ва ФИФА томонидан 9 та ўйинга дисквалификация қилинди ва 4 ой футболдан четлатилди.

“Бу футбол. Суарес кимни ўлдирди? Нега уни Гуантанамодаги қамоққа жўнатишмаяпти? Гап ноҳақ жазо ва мафия ҳақида кетяпти. Луисито биз сен биланмиз” -  дейди Марадона.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com