Марадона: "Моуринью дунёнинг энг яхши мураббийи"

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2018, 13:28
Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси, айни дамда Мексиканинг "Дорадос" клубини бошқараётган Диего Марадона "Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньюдан иш ўрганмоқчи эканлигини айтди.

"Испанияда мураббийлик қилишни истайман, аммо бунинг учун узоқ муддатли лойиҳа керак. Бундан ташқари Манчестерга йўл олиб, Моуриньюдан дарс олишим керак. Нега Жозе? Чунки у дунёдаги энг кучли мураббий" - дейди Марадона.

Моуринью қўл остидаги МЮ жорий мавсум АПЛ турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›