Марадона: "Месси, сен футбол тарихидаги энг яхши футболчи бўласан"

Tolibjon Qosimov
28 сен 2013, 13:42
Аргентина терма жамоаси собиқ устози Диего Марадона "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини футбол тарихидаги энг яхши футболчиси бўлишига ишонади, деб хабар бермоқда испан матбуоти.
Марадона ўз ҳамюртига қуйидаги гапларни юборди: "Лео, сен футбол тарихидаги энг яхши футболчи бўласан. Энди эса футболдан лаззат ол ва оиланг билан бахтли бўл".

Мессини одатда "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан, шунингдек Марадонани ўзи билан ҳам таққослашади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›