UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Суперлига. ОКМК – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  1 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  3 21:05Суперлига. "Қизилқум" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  4 21:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  12 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  6 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  14 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  8 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  3 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  9 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  15

Мақола. Эдгар Гесснинг икки "юзи" Янгиликлар

Мақола. Эдгар Гесснинг икки "юзи"

Таниқли мураббий Эдгар Гесс яна "Шўртан"га қайтди. У кечадан ўзининг янги-эски жамоасида расман иш бошлади.

Шундай қилиб, мураббий учинчи марта "Шўртан"га қайтди ва иккинчи даврадаги натижаларга энди у жавобгар бўлади. Гесснинг "Шўртан"даги аввалги фаолиятидан икки хил таассурот қолган: ижобий ва салбий. 

Ижобий томони шундаки, "Шўртан" ўз тарихида ҳозирча ягона бўлиб турган Ўзбекистон Кубоги финалига айнан Гесс бошқарган пайт чиққан (2010 йил). Тўғри, Кубокни қўлга кирита олмаган, лекин ярим финалда "Пахтакор"ни доғда қолдиргани кўплаб шов-шувларга сабаб бўлганди. Бундан ташқари, "Шўртан" айнан Эдгар Гесс бошқарган маҳал 2011 йил ОФК Кубогида иштирок этиб, ўз иштирокини 1/8 финалда тўхтатган. Қолаверса, 2010 йилги чемпионатда "Шўртан"нинг олий лигада тўртинчи ўринни олиши ҳам бевосита Эдгар Яковлевич билан боғлиқ. 


Албатта, бу натижалар ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Бунда биринчи навбатда ўша пайтдаги раҳбарларнинг клубга нисбатан бефарқмаслиги ҳамда бош мураббий билан келишиб ишлашлари сабаб бўлган. Лекин танганинг иккинчи томони ҳам борки, "Шўртан" Эдгар Гесс қўл остида доим ҳам муваффақиятли ўйин намойиш этмаган. Масалан, 2013 йилги мавсумни олайлик. Олий лигада 26та ўйин ўтказган "Шўртан" шундан атиги тўрттасида ғалаба қозониб, мавсум давомида 17 очко жамғаради ва турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб олий лигадан тушиб кетади. 

Тўғри, ўша йиллари "Шўртан"нинг молиявий ҳолатига ҳавас қилиб бўлмасди. Натижада клуб трансфер сиёсатини фаол юрита олмайди, жамоа сафи ўртамиёна футболчилар билан тўлдирилади. Лекин селекция ишлари барибир Гесс бошчилигида олиб борилади. Мураббий ҳар қандай ҳолатда ҳам натижа учун курашиши керак. Чемпионат бошланганидан сўнг жамоа кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлади. Ғузорликлар уйда "Сўғдиёна" ва "Қизилқум"ни мағлуб этишади-ю, бироқ "Пахтакор", "Бухоро" ва "Нефтчи"га ютқазиб қўйишади. Мағлубиятлар иккинчи даврада ҳам давом этиб, натижада жамоа ўша йили охирги ўринни эгаллайди ва биринчи лигага равона бўлади. 


Мана шундай паллада Эдгар Гесс ҳам ҳеч нарса қила олмайди. Мураббий биринчи давра тугамай истеъфога чиқарилади ва унинг ўрнига Зоир Тўрақулов вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланади. Эдгар Гесс қайси клубда ишламасин, агар ишлар орқага кетса доим иккита гапни гапириб келган. Биринчиси, клубда пул йўқ. Иккинчиси, бу футболчиларни мен олиб келмаганман. Биз бу гапларни фақат "Шўртан"да эмас, балки мураббий "Динамо" ёки "Андижон"да ишлаб юрган чоғларида ҳам эшитганмиз. Хуллас деҳқонлар тили билан айтганда, ҳосил зўр бўлса ерни чуқурроқ ҳайдаган, акси бўлса об-ҳаво ноқулай келган бўлиб чиқади. 

Эдгар Гесснинг "Шўртан"га навбатдаги марта қайтиши қандай сюрпризларни тақдим этади-ю, ғузорликлар унинг қўл остида қанақа натижа кўрсатишади, буни албатта вақти келиб билиб оламиз. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика