Мануэль Пеллегрини: “Хартнинг қачон қайтишини билмайман”

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2013, 12:35
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини, жамоа дарвозабони Жо Хартнинг сафга қайтишини аниқ айта олмади.

“Хартнинг қачон қайтишини билмайман. Ҳозир футболчининг дам олгани маъқулроқ. У сўнгги икки ярим йил давомида барча ўйинларни ўтказди.

Олдинда бизни нималар кутиб турганини вақт ўтиши билан билиб оламиз. Ҳозирча эса унинг ўрнига Пантилимон ўйнаб туради”, - дея таъкидлади Пеллегрини.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›