
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси дарвозабони бир муддат ўз ўрнини Пантилимонга бўшатиб берган эди.
“Мен жамоа ва айниқса Хартнинг фойдасини кўзлаб уни захирага қўйдим.
Ўшанда Жога танаффус керак бўлган эди. захирага ўтиришга унинг ўзи рози бўлмас эди албатта, бироқ мен билан суҳбатлашгач иккаламиз шундай қарорга келдик.
Бошқа футболчи бўлганида ҳатти-ҳаракатларимни тушунмай, бунга ўз эътирозини билдирган бўларди. Лекин Жо бундай футболчилар сарасига кирмайди, у мени яхши тушунади.
Унинг ажойиб формада майдонга қайтишига эса ўзингиз баҳо беришингиз мумкин”, - Пеллегринининг сўзларини келтиради Sky Sports.