Мануэль Нойер: "Немис футболи учун тарихий кун"

13 янв 2015, 00:59
Германия терма жамоаси ва "Бавария" клуби посбони Мануэль Нойер Цюрихда бўлиб ўтган "Олтин тўп" тақдирлаш маросимидан кейин ўзининг твиттердаги саҳифа орқали ватандошларини табриклаб ўтди.

"Немис футболи учун тарихий кун: Ральф Келлерман, Йоахим Лёв - Йилнинг энг яхши мураббийлари, Надин Кесслер - Йилнинг энг яхши футболчиси ва мен учинчи. Мен учун овоз берган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман ва Роналдони соврин билан табриклайман", - деб ёзади Жаҳон чемпиони Мануэль Нойер.


Манба: championat.asia