UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Мануэль Нойер: "Энг яхши ўйиним "Фрайбург"га қарши 0:0 билан тугаган баҳс бўлган" Янгиликлар

Мануэль Нойер: "Энг яхши ўйиним "Фрайбург"га қарши 0:0 билан тугаган баҳс бўлган"

“Бавария” ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси дарвозабони Мануэль Нойер “Die Welt” нашри учун интервью берди. Унда у ўзининг тутган ўрни, нима сабабдан Филипп Ламнинг котиби бўлишни исташи ва бошқа турли масалалар борасида саволларга жавоб қайтарди.
- Жаноб Нойер, ҳозирда ёмон баҳо олиб келаётган мактаб ўқувчилари нима дейишмоқда?
- Менга таълим беринг.

- Улар ўша баҳони ўзлари эмас, балки Мануэль Нойер олганини гапиришмоқда.
- Ҳа, буни эшитдим (кулади). Иштирокимдаги рекламадан бир жуфт гаплар оммавий мулоқотда ишлатилаётганини билдим. Албатта, ўқувчилар беш олса ва ота-оналари уларга ўша баҳони улар эмас, балки Нойер олгани тўғрисида гапирса, яхшироқ бўларди.

- Сиз Чак Норрис ва Ханс Сарпей каби интернет афсоналари билан бир қаторда бўлишингиз мумкин.
- Ҳа, лекин бу билан бирор нарса қилишим мушкул. Одамлар ўзи аниқлаб оладиган ва ўз-ўзидан пайдо бўладиган нарсалар бор. Дўстларим менга яна ва яна ибора ва гапларни юборишмоқда.

- Нойер ҳақида қўрқинчли ҳазил қандай номланишини биласизми?

- Йўқ.

- ПараНойя.
- Ёмон эмас.

- Бундай машҳурлик сизга ёрдам берадими?
- Йўқ, менимча, бу шунчаки кулгули. Менга футболни кенгроқ қарашларда кўриш ёқади. Реклама ролигида суратга тушиш ёки “Даҳшатлар университети” мультфильмида овоз бериш жуда ҳам қувноқ ҳолат. Лекин биринчи ўринда мен дарвозабонман.

- Ҳамиша идеал бўлиш мумкин эмас, баъзида бир оз тин олиш лозим, акс ҳолда бу хатоларга олиб келади. Аввалги ҳафтада сиз “Боруссия”дан тўп ўтказиб юбордингиз.
- Ишонинг, буни бажонидил ўзгартирган бўлардим. Бироқ хатони барча қилиши мумкин, шунга қарамай, ўзим қилган хатодан жаҳлим чиқди. Бошқа томондан ҳозиргидек дарвозабон бўлмаганимда бу ҳолат юз бермаган бўларди.

- Нимани назарда тутяпсиз?
- Таваккал қилиш ўйинимнинг бир қисми саналади. Тўпни тепишдан адашганимда бу қўпол хатодек кўринади. Бироқ айнан шундай услуб ёрдамида кўплаб вазиятларни бартараф этаман.

- Статистикага кўра, бу сизнинг “Боруссия”га қарши ўйинлардаги 4-қўпол хатоингиз бўлди. Рақиб сизни чўчитадими?
- Йўқ, хатони мухлислар ҳам билишади. Шундай голлар борки, ҳеч нарса дея олмайман ва фақат ўзимдан хафа бўламан. Чунки уларни бартараф этишим мумкинлигини биламан. Баъзида нотўғри ўйнаганим туфайли юзага келадиган хатолар мавжуд. Фарқи мана шунда. Дарвозабонлар ишига шунинг учун тушуниш билан эътибор бериш керак.

- Бу дарвозабонлар тақдири, ўйинда 2-3 марта кўзга ташланиши мумкин.

- Сиз телевизор орқали кўрсатиладиган идеал тасвир ҳақида гапиряпсиз. Менинг вазифам эса турлича. Ўйинни бошланишидан охиригача ташкил қиламан, ўйнайман ва вазиятларни аввалдан баҳолайман.

- Лекин кўплаб учрашувларда ўйин сиздан 70 метр узоқда ўтади.
- Бундай эмас. Мен тез-тез ўйинга киришиб тураман. Гвардиоланинг услуби тўпни кўп сақлаб туришга қаратилган. Шу сабабли мен жамоа билан бирга ишлайман.

- Нима учун жаҳон чемпионатида охирги ҳимоячи вазифасини бажарадиган янги дарвозабон прототипига айландингиз?
- Бразилияда ўйин услубимни ўзгартирмадим. Ҳамиша шундай ўйнаганман. Жаҳон чемпионатида барчаси бошқача, эътибор бошқача савияда бўлади. Шунинг учун бирданига бу мен кашф этган дарвозабоннинг янги турдаги ўйинига айланди. Аслида бундай эмас.

- Нимчорак финалда Жазоирга қарши учрашувда жарима майдонидан ташқарида унинг ичига нисбатан кўпроқ бўлдингиз. Бирор марта тўпга ташланишингиз ноаниқ чиқиши тўғрисида ўйладингизми?
- Бу профессионал таваккаллик, бу ҳақида биламан.

- Лекин битта хато ва қизил карточка Германия терма жамоасини мусобақадан чиқариб юбориши мумкин эди.
- Таваккалга ўзим учун бормайман, барча мени ажойиб деб ўйлаши учун эмас, жамоа учун амалга ошираман. Бир нарсани биламан, тўпга ташланишларни қилмаганимда ўшанда турнирдан чиқиб кетардик.

- Дарвозабон жамоада ўйин қоидасини бузмайдиган ягона ўйинчи бўлиши мумкин. Бу унинг бошқалардан ажратиб қўйилгани туфайлими?
- Йўқ. Эҳтимол, аввал шундай бўлгандир. Бугун биз 10 нафар майдон ўйинчиси ва бир дарвозабон билан эмас, 11 нафар ўйинчи билан ҳаракат қиляпмиз. Улардан бири тўпга қўли билан тегиши мумкин. Дарвозабонлар ўйини анча ўзгариб кетган.

- Дарвозабон энг яхшисига эришиш ҳақида ўйлайдиган бўлиши (перфекционист) керакми?
- Ҳа, албатта.

- Сиз майдондан ташқарида ҳам шундаймисиз?
- Бунда ўзимга баъзан эҳтиётсизлик қилишга йўл беришим мумкин. Дарвозабон сифатида эса машғулот ёки ўйин пайтида шундай бўла оламан. Қарта ўйнаётган пайтда ҳам 8 козирдан 8тасини хоҳлайман. Лекин уйда диваннинг ёстиқчаси тушиб ётганининг фарқи йўқ.

- Дарвозабон позициясига сокинлик олиб келишингиз мумкинми?
- Ҳа, бўлмаса ақлдан озиш ҳеч гап эмас. Шунчаки одам бўлиш ва ўзингни бўш қўйиш ҳам керак. Ишимизда босим ва эркин бўлиш ўртасидаги меъёрни топиш муҳим. Буни ҳар бир футболчи уддалаши керак.

- Агар хатога йўл қўйсангиз, кечаси билан ёстиқни чайнамайсиз, шундайми?
- Йўқ. Ўзинг билан тўғри бўлишинг лозим. Айбни бошқаларга ағдариб, ўзингни алдашдан фойда йўқ. Нима бўлганини биламан ва бундан хулоса чиқараман. Муаммо менсиз ҳал бўлмайди. Охирида шу маълум бўладики, хато нима учун рўй бергани ва келажакда ундан қандай қочиш мумкинлигин биламан.

- Ҳамиша хатоларни тузатиш керак бўлса, бахтли бўлиш мумкинми?
- Албатта. Жуда бахтли бўладиган ўйинлар бўлади. Улар мухлислар учун томошабоп бўлмаслиги мумкин, хатто жамоадошларинг ва мураббийлар учун ҳам. Лекин дарвозабонлар мураббийи ҳар доим менинг қандай ҳисоблашимдан хабардор бўлади.

- Шуни тушунтириб берсангиз, илтимос.
- Голларга бой кескин ўйинлар қоида бўйича энг қийинлари бўлмайди. Тўпни ўйинда сақлаш, ҳужумларни бошлаш, жарима майдонида хўжайинлик қилиш – булар жуда муҳим. Агар буларни уддаласам, ўйиндан кейин хурсанд бўламан.

- Энг яхши ўйинингиз қайси?
- 2012-йил “Фрайбург”га қарши кечган учрашув. Биринчи беллашувда 7:0 ҳисобида зафар қучгандик. Лекин 0:0 ҳисобида тугаган беллашув мен учун дарвозабон сифатида деярли идеал баҳсга айланган. Бу бошқачароқ кўринса ҳам.

- Ҳеч ким дарвозабонлар ўйинидаги ҳақиқий санъатни ҳисобга олмаслигидан хафа бўласизми?
- Йўқ, менга фарқи йўқ. Қоидани биламан: пенальтини қайтарганда у қаҳрамон, қайтарса бўладиган тўпни ўтказиб юборса эса ахмоқ. Бунга қўшиламан. Буни тўғри деб айтса бўлади.

- Жаҳон чемпионати финалидан кейин қанча вақт хурсанд бўлдингиз?
- Ҳалигача бахтиёрман. Лекин бу сиз ўйлаган нарса эмаслигини биламан. Мен ҳозир жаҳон чемпионаман, бироқ буни ҳар доим ҳам намойиш қилмайман. Ҳалигача ғалабаларга ташнаман.

- Чемпион сифатида одамлар сиз билан кўпроқ қизиқишади. Севган қизингиз билан муносабатингиз бузилиши янада эътиборни жалб қилди.
- Бахтимга, газеталарда шундай нарсаларни ўқиш учун сартарошга боришим шарт эмас. Одамлар учун қизиқарли бўлганим тушунарли. Футбол кўрмайдиганлар учун ҳам шундай. Лекин шовқин ўтиб кетди.

- Соврин сизни ўргартирдими?
- Йўқ.

- Атрофингиздаги одамлар-чи?
- Йўқ. Ҳаётимда баъзи нарсалар ўйлаганимдан кўра ўзгарди. Бу ҳам яхши. Хотиржам яшашда давом этяпман, атрофга назар ташламаяпман ва чемпионликни нишонлаяпман.

- Сизни пуллар билан жалб қилиш мумкинми? Англияда тез орада телевидение билан янги шартнома кучга киради.
- Ҳамиша спорт фойдасига қарорлар қабул қиламан. Шунинг учун жамоада нималарга эриша олишим муҳим.

- Демак, бошқа бирор жамоага ўтмаслигингиз мумкин экан-да?
- Бу жуда ажойиб бўларди. Умуман олганда, бизда муваффақиятлар бор. Ҳар йили Чемпионлар лигасида ўйнаяпмиз, бундеслигада чемпионга айланяпмиз. Ишлар қийин кетаётган пайтда ҳам. Кўпчилик ўйлагандан кўра қийинроқ ҳолатда.

- Рақобат “Бавария”дан мағлубият қабул қилингунга қадар давом этади.
- Бу бошқа жамоаларнинг фикри ва уларнинг муаммоси. Биз юқори сифатга эга бўлиш учун интиламиз, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга уринамиз. Лекин Германия чемпионатида ҳеч қачон совғага эга бўлмайсан.

- Ҳаётингизга етадигандан кўпроқ миқдорда маблағ жамғариб бўлдингиз. Барчага таниш бўлмаган ҳиссиёт. Сиз ўзингизни ишончли сезасизми?
- Фаолиятимни тугатгач, қандайдир каттароқ бизнес лойиҳани ўйлаб кўришим лозимлиги тушунарли. Инвестициялар борасида ўта эҳтиёткорман. Лекин ҳаётда ўз ишимни қилиб бўлганим ва қолган нарсаларнинг аҳамияти йўқлиги ҳақида гапириш мен учун эмас. Фаолиятим тугагандан кейин ҳаётим бошланади. Ўшанда мен машғул бўладиган вазифаларни ҳал қилишимга тўғри келади. Ишсиз ўтиришни хоҳламайман. Ҳозиргидек иштиёқли бўлишимга ёрдам берадиган бирор нарса зарур бўлади.

- Карл-Хайнц Румменигге интервьюларидан бирида сизни “Бавария” бошқарув аъзолигига ўз вориси сифатида кўришини айтганди.
- Қизиқарли ғоя. Бироқ ҳозир бундан анча олисдаман. Бунинг учун дастлаб таълим олишим керак.

- Шошилинг. Филипп Лам ҳам “Бавария”да лавозимлардан бирини эгаллаш тўғрисида режалаштирмоқда.
- Филипп мендан 2 ёш каттароқ. Балки, унинг котиби сифатида иш бошларман.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика