

"Бу яхши ҳолат. Бу Марионинг профессионаллиги ва этикасининг даражасини, "Милан"ни қандай ҳурмат қилишини билдириб туради. Шу орқали у клубнинг лойиҳаларини, молиявий ҳолатини қўллаб-қувватлашини билдирмоқда", - деди "Милан" президенти Паоло Скарони.
"Милан" билан шартнома имзолаганидан кейин Марио Манжукич 5 ўйинда майдонга тушди.



