Манчини: "Тўп дарвозага боришни истамаган ўйинлардан бири бўлди"

Aziz Tukhtamuradov
3 сен 2021, 09:22
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ЖЧ-2022 саралаши доирасида Болгарияга қарши ўйиндан кейин (1:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жарима майдончаси ичида тартибли ҳаракат қила олмадик - бу бугунги баҳсда бизга етишмаган нарса бўлди. Шунингдек, бугун тўп дарвозага боришни истамаган ўйинлардан бири бўлди. 

Болгария яхши ҳимояланди, аммо биз гол уриш учун кўп ҳаракат қилдик ва афсуски, қарши ҳужумдан сўнг гол ўтказиб юбордик. 

Аммо якшанба куни ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - деди Манчини. 

Италия терма жамоаси 5 сентябрь куни Швейцарияга қарши ўйнайди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football-italia.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›