Манчини мураббийликка қайтишга шошилмаяпти

Narzulla Saydullayev
24 дек 2016
Италиялик мураббий Роберто Манчини ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Умид қиламанки, 2017 йил яхши бўлади. Мураббий ишсиз юрганида бундай гап-сўзлар бўлиши нормал ҳолат. Баъзи жамоалар мавсумни омадсиз ўтказишмоқда.

Мен ҳеч ким билан боғланганим йўқ. ПСЖ билан ҳам музокаралар олиб бормадим. Умуман, ҳозирча мураббийлик фаолиятимга қайтишга шошилаётганим йўқ", - дейди мураббий.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Football Italia