UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Фарғонада “Ёзги таътил!” футбол мусобақаси ўтказилди  0 16:49Бир ўйин тарихи (учинчи мақола)  0 16:42"Барселона" - "Челси" (матнли трансляция)  44 16:37Ботирали Эргашев – «Динамо»нинг 1-даврадаги энг яхши футболчиси!  2 16:36"Барселона"нинг иқтидорли футболчиси клубни тарк этди. Унинг агенти Мино Райола  8 16:34"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Юрий Загуменних  0 15:51Андрес Иньеста Ла лига элчисига айланди  2 15:20Николя Пепе яқин вақт ичида "Лилль"ни тарк этади  7 15:03Марезга Мисрга кириш тақиқланиши мумкин. У бош вазир қўлини сиқиб қўймади  9 14:50Эден Азар: "Реал"га ғалабалар учун ўтганман"  2 14:36"Барселона" - "Челси". Асосий таркиблар билан танишинг  18 14:23Эмери Себальос ҳақида фикр билдирди  9 13:59Йигитча "Реал" машғулотига яширинча кириш учун панжара ошиб тушди  5 13:53Olamsport: Руис ва Жошуа келиша олмаяпти, бугун Истомин ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 13:36Тиаго Алькантара Бэйлни "Бавария"да кутмоқда  13

Манчини Италия терма жамоасини қай тариқа ўзгартирмоқда? Янгиликлар

Манчини Италия терма жамоасини қай тариқа ўзгартирмоқда?

Роберто Манчини яқинда Энцо Беарзот мукофотини қўлга киритиб, Италиянинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлди.

Турли хил савол ва эътирозлар бўлмаслиги учун бу вазиятни ўрганиб чиқиш керак. Ўзингизга маълум, битта мураббий бу совринни икки маротаба қўла киритиши мумкин эмас. Аммо Массимилиано Аллегри уни 2015 йилда қўлга киритган. Ушбу мукофотни топшириш 2011 йилдан бери бошланган. Манчини, албатта, уни АПЛда "Манчестер Сити" билан бўлган ғалабаси учун қўлга киритиши мумкин эди. Бироқ “қизғанчиқ” италянлар уни маҳаллий қаҳрамонлардан бири Вальтер Мадзаррига топширишган.

Италия термасини энг замонавий мураббийлардан бири олдинроқ бошқариши мумкин эди. Бироқ ўзини синаб кўриш имконияти биринчи Антонио Конте, кейин эса (сабаби ҳали ҳам номаълум) Жампьеро Вентурага берилди. Ва ниҳоят, учинчи уринишда Манчини бу имкониятни қўлга киритди. "Зенит"дан кетганига кўп бўлмади. “Жаноб” у ерда омадсизликка учради ва айнан унинг бош мураббий этиб тайинланиши кўпчиликка маъқул келмади. Шунинг учун ҳам, унинг устидан кулиб, мазах қилишди. Трансфер учун сарфлаётган пуллари бесамар кетади деб, яхши натижа қайд эта олишига ишонишмаган. Бундан ташқари, Италия футболидаги "даҳшатли гуноҳини" эслатиб ўтишди: айнан Манчини А Серия клуби таркибида 11та легионерни майдонга тушурган мураббий ҳисобланади. Албатта, унинг муваффақиятлари ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта. Чунки Вентура ҳам ишини ёмон бошламаган, аммо кейин барчаси тескарисига кетди.

Робертонинг "Скуадра Адзурра" билан муносабати олдиндан унча яхши эмасди. У 1984 йил Нью-Йоркда “тунги саргузаштларни” излашга қарор қилди. Ўшанда Италия термаси Нью-Йоркда яшарди. 19 ёшли дайди қўлга олинди ва терма сафидан хайдаб юборилди. Орадан бир йил ўтибгина қайтган. Умуман олганда, Манчини иқтидорли бўлишига қарамай, терманинг жуда кам учрашувида иштирок этган: 36 баҳсда майдонга тушиб, 4тагина гол урган. Аммо ҳеч қачон "Лацио" ва "Сампдория" мухлислари севган ўйинни намойиш эта олмаган.

Шунингдек, термадаги мураббийлик фаолияти ҳам бироз ноаниқ тарзда старт олди: дебют баҳсдан Польша билна дуранг ўйнади, Португалияга мағлуб бўлди, Украина билан ҳам дуранг натижани қайд этди. Маълумки, Аппенин ярим оролида мураббийларни қаттиқ танқид остига олишади. Аммо матбуот анжуманларида Манчинига босим ўтказа олишмаяпти. Чунки у бошидан осон бўлмаслигини яхши биларди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, Польша термасига қарши ўйинда, саралаш баҳсларида шведлар билан ўйнаган, тўрт нафар футболчи майдонга тушди. Жамоа таркибини янгилаш таклифи билдирилди. Лекин бу қанчалик даражада амалга оширилиши номаълум эди. Ўйиндан-ўйинга "Скуадра Адзурра" кучайиб борди, Манчинининг ўзи эса янги жамоа, иш жараёнига шўнғиб кетди. У кўп тажриба ўтказди, хато қилди, янги ўйинчиларни таклиф қилди, баъзилари эса кетказиб юборди, турли тактикалардан фойдаланди. Аммо ҳар сафар таваккал қилиб кўришдан қўрқмади. Ноябрда у терма сафига Италия чемпионатида эндигина 12 дақиқа ўйнашга улгурган ҳужумчини чақирди. Ҳозирда Мойзе Кин ҳужумнинг асосий умиди ҳисобланади. Дзаньоло эса ЕЧЛ ўйинидан кейин, ҳали А Сериянинг бирорта ўйинида иштирок этмай туриб термага келиш таклифини олди. Шу билан бирга, “характери оғир” бўлишига қарамай, тажрибали Фабио Квальярелла ҳам термага чақирилди. Унча-мунча мураббий бундай ишга қўл урмаган бўларди. Ҳозирча буларнинг барчаси ўзини оқламоқда.

Италия термаси охирги марта 1993 йил 6та гол уришга муваффақ бўлган. Бир қанча вақт аввал Лихтенштейн термасининг омади келмади, чоғи. Квальярелла дубль қилишга эришди. Фабио Евро-2020да ўйнамаслик эҳтимоли катта бўлса ҳам, ҳозир муносиб ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Бош мураббий қўл остидаги ўйинчилар унчалик машҳур эмас. Лекин кўплаб футболчилар ўз устида ишласа, бир йил ичида Италия термаси етарли даражада кучли бўлиши ҳеч гап эмас. Кундан-кунга терманинг ўйини яхшиланаётгани муҳим ва қувонарли ҳолат. Лекин Манчини жамоаси турнирнинг фаворити бўлишига ҳали анча вақт кераклигини ҳам жуда яхши билади.

Умуман олганда, Италияда энг омадлилардан бири бўлган Манчини терма жамоага вақтида келди. Ҳозирги кунда бундай мураббийларга талаб юқори. Сабаби ёш футболчилар ана шундай қаттиққўл ва замонавий мураббийни ёқтиради. Ҳаттоки, Португалияга қарши баҳсда Италия ҳимоядан кўра ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Кин, Дзаньоло, Политано ва Барелла каби ўйинчилар нафақат клубда, балки термада ҳам ўз устиларида ишлашлари керак.

Тўғри, баъзи етакчиларнинг омади келмаяпти. Инсинье ўзининг энг яхши спорт формасида эмас, Белотти ҳам мунтазам чақирилмаяпти, Иммобиле ҳам "Скуадра Адзурра"да имкониятларининг 50%ини ҳам кўрсатиб бера олмаяпти. Лекин бу ҳозир унчалик ҳам муҳим эмас. Асосийси, Манчини зиммасидаги масъулиятни яхши ҳис қилмоқда.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг