

Санчо МЮ учун бош мақсад бўлиб қолаётган эди, аммо юқори нарх сабаб инглиз клуби бошқа вариант изламоқда.
"Манчестер Юнайтед" 23 ёшли француз билан норасмий музокаралар ўтказган. Музокараларда харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиш ҳақида гап борган.
Дембеле жорий мавсум Ла Лигада 5та ўйинда майдонга тушди. У мавсумнинг катта қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборди.



