

Мазкур ўйинни ҳисобга олганда “Манчестер Юнайтед” кетма-кет 11 та сафар ўйинида гол ўтказиб юборди. Жамоа бу учрашувларда камида биттадан гол ўтказган. “Қизил иблислар” бундай натижани 2002 йилдан бери қайд этмаганди. Ўшанда жамоа кетма-кет 14 та сафар ўйинида тўп ўтказиб юборганди.



