"Манчестер Юнайтед" Смоллингнинг нархини кўтарди
09 фев 2020 15:12
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Смоллингнинг нархини кўтарди
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг "Рома"га керак.
30 ёшли англиялик футболчи айни дамда ижара асосида "Рома" таркибида ўйнамоқда. Рим жамоаси футболчининг трансфер ҳуқуқини МЮдан тўлиқлигича сотиб олишни истамоқда. Бироқ манкунианликлар ҳимоячининг нархини яна бир бор кўтарди.
"Express" хабарига кўра, "қизил иблислар" футболчини энди 12 млн фунт эмас, балки, 17 млн фунтгагина сотишга тайёр. Бироқ молиявий имкониятлари чекланган "Рома" ушбу суммани тўлай олмайди ва нархни туширишга ҳаракат қилади.
Ушбу мавсумда Смоллинг А Сериянинг 18 ўйинида қатнашиб, 2 гол урди.
Фикрлар