

33 ёшли немиснинг "арилар" билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ройс "Боруссия" билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда, аммо фаолиятини давом эттириш учун бошқа вариантларни ҳам рад этгани йўқ.
Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хагнинг ҳужумчи вакили билан учрашгани хабар қилинган эди.
Футболчи 2022/23 йилги мавсум "Боруссия" сафида барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди.



