"Манчестер Юнайтед" қишда катта шов-шув кўтара олмайди
22 дек 2023 20:55
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" қишда катта шов-шув кўтара олмайди
Эрик тен Хаг қўл остидаги иккинчи ёздаги ҳолат ҳам 2022 йилдаги каби бўлди: режалар доимий ўзгариб турган ва бюджет пулларини ишлатишда хатоликлар қилинган.
"Юнайтед" ёзда Мэйсон Маунт, Андре Онана, Расмус Хейлунд, Алтай Байиндир ва Софьян Амрабатни олиб келиш учун 200 млн фунтдан кўп маблағ ишлаб юборди. Аввалига клуб трансферлар учун бунчалик кўп маблағни ишлатишни режа қилмаганди.
Бироқ жамоага келган футболчилар Хейлунднинг 20, Маунтнинг 24 ва Онананинг 27 ёшдалигини инобатга олсак, улар узоқ муддатли лойиҳаларда иштирок эта олишади ва жамоани кучайтиради, деган фикрга келишган. Аммо шу ҳолатда ҳам клуб Харри Кейнни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрган. Бундай ҳолатда МЮда қишки трансферлар учун умуман пул қолмаган бўларди.
МЮ Мэйсон Маунтнинг трансфери учун 40 млн фунтдан кўп маблағ ишлатишни истамаган. "Челси" билан бир йиллик шартномаси бор футболчи учун 50 млн фунт ҳам кўп деб ҳисобланган. Бироқ Лондон клуби футболчисини сотмагани учун таклиф 55+5 млн фунт кўринишига келган.
"Аталанта" ҳам Хейлундни 50 млн фунтдан камига бериб юборишни истамаган. Аммо музокаралар давомида "Юнайтед" 60 млн фунтдан кўп маблағ тўламаслигини айтган, лекин музокаралар давомида бу сумма 72 млн фунтга ошиб кетган ва музокаралар ярим тунда соат 3да якунланган. Якунда "Аталанта" 86 млн фунт талаб қилганлиги маълум бўлган.
Онана эса "Интер"га текинга ўтиб, 47 млн фунт эвазига "Юнайтед"га трансфер қилинди. Ундан ташқари, Амрабатнинг ижараси учун "Юнайтед" "Фиорентина"га 8 млн фунт тўлашга рози бўлган.
Ушбу трансферлар сабабли МЮ УЕФА молиявий фэйр-плей қоидаларини бузишига бир баҳя қолган. Шу сабабли қишда клуб энг узоғи билан фақатгина икки футболчини ижарага олиши мумкин бўлади.
Фикрлар