"Манчестер Юнайтед" Перишич учун "Интер"га 51 млн. фунт тўлашга тайёр
06 апр 2017 13:14
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Перишич учун "Интер"га 51 млн. фунт тўлашга тайёр
"Интер" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Перишич "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Маълумотларга кўра, манкунианлар 28 ёшли футболчи учун 51 млн. фунт тўлашга тайёр.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббий раҳбариятга янги футболчилар харид қилиниши муҳимлиги ва Перишич жамоанинг асосий мақсадларидан бири эканлигини айтди. Икки клуб вакиллари сўнгги бир нечта ҳафтада музокаралар ўтказишган.
"Интер" ва Перишич ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар