"Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да тик турувчилар секторини яратмоқчи

Aslanov Jasurbek
23 дек 2016, 13:14
"Манчестер Юнайтед" мавсумим абонементлари эгалари ўртасида "Олд Траффорд" стадионида тик турувчилар сектори борасида сўровнома ўтказди.

Кузда манкунианлар вакиллари 2975 кишига мўлжалланган тик турувчилар секторидаги хавфсизликни ўрганиш учун "Селтик" стадионига ташриф буюришган эди.

Клуб раҳбарияти ушбу ғояга қарши эмас. 1989 йил Хиллсбородаги трагедиядан сўнг клубларга стадионларини ўтирадиган жойлар билан тўлиқ таъминлаш мажбурияти юклатилган эди, аммо сўнгги вақтда АПЛ клублари тик турувчи секторлар ҳақида муҳокамаларни бошлаб юборишган.

Олдинроқ "Эвертон"дан ташқари деярли барча жамоалар бунга рози эканлигини ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›