UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  6 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити". Ўзаро ўйинлар статистикаси Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити". Ўзаро ўйинлар статистикаси

Бугун АПЛнинг 29-тури доирасидаги марказий баҳс бўлиб ўтади.

Қайд этиш керак, жамоалар шу даврга қадар барча турнирларда 182 марта тўқнаш келишган.

76 ўйинда "Юнайтед", 54 ўйинда "Сити" ғалабага эришган. 52 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган. 263 гол урган манкунианликлар 249 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Англия чемпионатида эса томонлар ўзаро 149 ўйинда қатнашишган. 57 ўйинда шаҳарнинг қизил, 45 ўйинда эса кўк томони ғолибликка эришган. 47 учрашувда эса кучлар тенг келган.

Ушбу мавсумда томонлар ўзаро 3 баҳсни ўтказиб бўлишди. 7 декабрь куни АПЛ доирасида "Этихад"да ўтган ўйинда "Юнайтед" 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. 7 январь куни Англия лига кубоги ярим финали илк ўйинида "Олд Траффорд"да "Сити" 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Жавоб ўйинида "Юнайтед" 1:0 ҳисоби билан рақибини доғда қолдирган бўлса-да, "Сити" икки ўйин натижасига кўра, финалга чиқди.

АПЛ доирасида "Юнайтед" ўз майдонида "Сити"ни сўнгги бора 2015 йилнинг 12 апрелида доғда қолдирган ва ўшанда 4:2 ҳисоби қайд этилган. 

Кейинги мавсумларда шундай натижалар қайд этилган:

2015/16: "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:0
2016/17: "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:2
2017/18: "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:2
2018/19: "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:2

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика