UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  11 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   4 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0

"Манчестер Юнайтед" кофе компанияси билан ҳамкорликни бошлади ФОТО + Видео Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" кофе компанияси билан ҳамкорликни бошлади ФОТО + Видео

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бугун кофе ишлаб чиқарувчи "Melitta" компанияси билан ҳамкорлик бошланганини эълон қилди.

"Melitta Group" таркибига кирувчи "Melitta" компанияси клубнинг биринчи расмий кофе ҳамкори номига сазовор бўлди.

"Юнайтед" ва "Melitta" ўз фаолиятини Буюк Британия, Ирландия ва Германия ҳудудларида олиб боради. Ўзаро ҳамкорлик доирасида "Олд Траффорд" ва стадионга қарашли ҳудудларда 200та кофе қуйиб берувчи автоматлар ўрнатилади.

"Манчестер Юнайтед" ва "Melitta" ўз фаолиятини Буюк Британия, Ирландия ва Германия ҳудудларида олиб боради. Ўзаро ҳамкорлик доирасида "Олд Траффорд" ва стадионга қарашли ҳудудларда 200та кофе қуйиб берувчи автоматлар ўрнатилади.

Энди ҳар йили "Олд Траффорд"га умумий 6 тонна кофе қўйилади ва бу иш "Melitta" компанияси зиммасига тушади. Шунингдек, янги ҳамкор "Red Cafe"ни ўзгартиради. Унда кофе бар ва янги овқатланиш жойлари яратилади. Шу билан бирга кафе ёпилмайди, у стадион меҳмонлари учун ҳам очиқ бўлади. "Red Cafe"нинг расмий очилиши мана шу мавсум, фақат сал кейинроқ бўлиб ўтади.


Бундан ташқари, "Melitta" "Манчестер Юнайтед" мухлислари орасида кофени хуш кўрувчилар учун махсус таклиф тайёрламоқда. "Melitta"нинг тарихи 100 йилдан ортиқни ташкил этади. Компания кофе ишлаб чиқаради, безаб бойитади ва кофени сотади, кофе фильтрларини ҳам ишлаб чиқаради. Шунингдек, қадоқлаш ва кофе савдосининг бошқа йўналишларида фойдаланиш учун махсус қоғоз ҳам ишлаб чиқаради.

"Манчестер Юнайтед" ва "Melitta" ўзаро ҳамкорлик муносабати билан махсус видеоролик тайёрлади. Ушбу роликда МЮ футболчилари Ромелу Лукаку, Дэйли Блинд, Хуан Мата, Майкл Кэррик, Антони Марсьяль ва Маркус Рэшфорд суратга тушишган. Инглиз клуби ва кофе компанияси ҳамкорлигига бағишланган видео маҳсулот қувноқ кайфиятда яратилган ва уни томоша қилган инсонда "Melitta" кофесини ичиб кўриш истаги пайдо бўлади.

Видео

TAS-IX



TAS-IX эмас


Янги ҳамкорни "Олд Траффорд"да клуб афсонаси Сэр Алекс Фергюсон таништирди.


Афтидан, кофе Ферги амакига ёққан кўринади.


"Манчестер Юнайтед" футболчилари иштирокидаги антиқа ва қувноқ ролик ишланган.


Янги ҳамкор ва қувноқ кайфият.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика