

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Одион Игало билан ижара муддатини келаси мавсум учун ҳам узайтирмоқчи.
"Қизил иблислар" инқироз туфайли янги топ-форвард харид қила олмасликларини билишади. Игало "қизиллар" хўжайинлари томонидан келаси мавсум ҳам асосий ҳужумчилардан бири сифатида кўрилмоқда.
Олдинроқ, "Шанхай Шеньхуа"нинг Игалони "Манчестер Юнайтед"дан ортга қайтариши мумкинлиги хабар қилинганди.



