"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Жонс "Бордо"га ўтишга рози бўлмади

Alisher
31 янв 2022, 13:12
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Фил Жонс "Бордо"га ўтишни рад этди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клубларнинг 29 ёшли англияликнинг мавсум сўнггига қадар ижараси борасидаги битими бекор бўлди.

Жонс жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида 4та ўйинда майдонга тушди.

Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano