"Манчестер Юнайтед" футболчиси 200 минг евро турадиган Lamborghini'да автофалокатга учради

Alisher
20 янв 2020, 18:21
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Серхио Ромеро автоҳалокатга учради.

Дарвозабон МЮ машғулотларига кетаётганида автоҳалокатга учради. Бу базадан узоқ бўлмаган жойда рўй берди. Серхио 170 минг фунт (200 минг евро) турадиган Lamborghini да эди.

Ўйинчининг ўзига ҳеч нарса қилмаган. Ушбу воқеадан сўнг МЮ дарвозабони одатдагидек жамоа машғулотларига йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Ромеро жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида жами 9та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mirror