“Манчестер Юнайтед” Эриксен билан шартнома тузилишига умид қилмоқда
29 дек 2019 07:04
Янгиликлар
“Манчестер Юнайтед” Эриксен билан шартнома тузилишига умид қилмоқда
“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти “Тоттенҳэм”нинг даниялик ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен билан шартнома тузиш илинжида.
The Telegraph нашрининг тасдиқлашича, маникуианликлар ёзги трансфер ойнаси вақтида (Эриксеннинг шартномаси ёзда ниҳоясига етади) у билан келишувни амалга оширмоқчи. Айни пайтда ярим ҳимоячининг хизматларига “Ювентус” ва “Реал” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эриксен 2013 йилда “Аякс”дан “Тоттенҳэм”га кўчиб ўтганди. Ўшанда футболчининг трансфер нархи 13,5 миллион еврони ташкил этганди. Жорий мавсумда 27 ёшли даниялик футболчи АПЛнинг 16 та учрашувида майдонга тушиб, иккита голга муаллифлик қилди ва икки бор жамоадошларининг голларига ассистентлик қилди.
Фикрлар