"Манчестер Юнайтед" энди Гризманнга қизиқмаяпти

Aslanov Jasurbek
1 июн 2017, 17:12
"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманнга бўлган қизиқишни тўхтатди.

Бугун спорт арбитраж суди "Атлетико"нинг апеляциясини рад этди. Демак, "матрасчилар" биринчи даврада янги футболчиларни майдонга тушира олишмайди ва жамоадаги ўйинчиларни сотмайди.

Маълумотларга кўра, Жозе Моуриньо Гризманнинг ўрнига харид қилиш мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузиб чиққан.

Олдинроқ МЮ франциялик билан шартнома борасида келишувга эришганини эълон қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports