"Манчестер Юнайтед" "Брайтон"га мағлубиятидан бир кун ўтгач, яширин ўйин ўтказди, бироқ Роналду унда иштирок этмади
10 авг 2022 19:24
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Брайтон"га мағлубиятидан бир кун ўтгач, яширин ўйин ўтказди, бироқ Роналду унда иштирок этмади
"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг илк турида "Брайтон"га мағлуб бўлгач, яширин эшиклар ортида "Галифакс" клуби билан назорат учрашуви ўтказди.
Якшанба куни сафга кеч қайтган футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида Эрик тен Хаг "Каррингтон" спорт мажмуасида Миллий лига вакили "Галифакс Таун"га қарши назорат учрашуви ташкиллаштирди, аммо унда жамоа юлдузи Криштиану Роналду иштирок этмади.
Мазкур учрашувда "Юнайтед" 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни кимлар ургани маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, МЮ ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛнинг илк турида захирадан майдонга тушганди. Аввалроқ футболчи клубни тарк этишни хоҳлаётгани айтилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар