"Манчестер Юнайтед" 2018 йилдан бери АПЛда "Ливерпул"ни юта олмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
20 апр 2022, 07:55
"Манчестер Юнайтед" сўнгги 4 йил ичида АПЛ доирасидаги ўйинларда "Ливерпул"ни мағлубиятга учрата олмаган.

Сўнгги маротаба МЮ 2018 йилнинг 10 март куни ўз майдонида 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришган. 

Ўшандан бери жамоалар ўзаро 8 та ўйин ўтказишди. Уларнинг бештасида "Ливерпуль" ғолиб чиққан бўлса, учта ўйин дуранг бўлган. 

Бу оралиқда МЮ "Ливерпул"ни Англия кубоги доирасидаги ўйинда бир маротаба, 3:2 ҳисобида мағлуб эта олган холос. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›