

Шундай қилиб "қизил иблислар" Англия чемпионатининг дастлабки уч турида ўз майдонларида бир марта ҳам ғалаба қозона олишмади ва 1972/73 йилги антирекордни такрорлашди.
Оле Гунарр Сульшер жамоаси бошида "Кристал Пэлас" (1:3)дан, сўнгра "Тоттенхэм" (1:6)дан йирик ҳисобда ютқазди ва кеча "Челси" билан дуранг ўйнади.
"Манчестер Юнайтед" ўзининг кейинги уй учрашувини 1 ноябрь куни "Арсенал"га қарши ўтказади.



