Сэр Алекс Фергюсон белгиялик ушбу футболчини "МЮ"нинг энг умидли ёш футболчиси деб ҳисоблайди. 18 ёшли Янузай Англия Суперкоби учун ўйинда Робин ван Перси ўрнига майдонга тушиб, "қизил иблислар" асосий жамоасидаги расмий учрашувлардаги дебютини ўтказди.
"Манчестер Юнайтед" аввал қилинган хатолар такрорланмаслиги учун, футболчи билан узоқ муддатли тўлақонли шартнома тузишга қарор қилди. Ўтган йили шундай шартномани вақтида тузмаганликлари сабаб Пол Погбани қўлдан чиқаришган эди. Клубда бундай ҳолат Янузай билан ҳам юзага келишини исташмаяпти. Шунинг учун яқин вақт ичида томонлар ўртасида шартномага имзо чекилади.