«Манчестер Юнайтед» қишда Хуммельс учун 32 млн фунт бермоқчи

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2014, 10:00
«Манчестер Юнайтед» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Матс Хуммельсни сотиб олмоқчи.
The Guardian нашрининг хабарига кўра, «қизил иблислар» 25 ёшли футболчини қишки трансфер бозори вақтида сотиб олишмоқчи.

МЮ Хуммельс учун 32 миллион фунт беришга тайёр.

Германиялик футболчининг «Боруссия» билан тузган шартномаси 2,5 йилдан сўнг тугайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru