"Манчестер Юнайтед" Матс Хуммельс учун 60 миллион евро бермоқчи
Narzulla Saydullayev
27 дек 2014, 08:28
"Манчестер Юнайтед" Дортмунднинг "Боруссия" ва Германия терма жамоаси аъзоси Матс Хуммельсни қишда сотиб олмоқчи.
"Қизил иблислар" раҳбарияти "ариларга" 26 ёшли германиялик футболчи борасида январь ойида таклиф билан чиқишмоқчи. "Манчестер Юнайтед" босслари ҳимоячи учун 60 миллион евродан воз кечишга тайёр, деб хабар бермоқда Daily Express нашри.