"Манчестер Сити"нинг уч ҳимоячиси мавсум якунигача сафдан чиқди

Оқил Абдубарноев
9 май 2022, 19:15
"Манчестер Сити" ҳимоячилари Рубен Диаш, Жон Стоунз ва Кайл Уокер жароҳати сабаб Премьер-лиганинг мавсумдаги қолган учта ўйинида иштирок эта олмайди.

Бу ҳақда "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола айтиб ўтди.

Бир кун аввал Диаш Премьер-лиганинг "Ньюкасл"га қарши ўйинида (5:0) мушаклари шикастлангани учун танаффусда алмаштирилганди.

Аввалроқ Уокер тўпиғидаги муаммолар туфайли Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг илк ўйинини (1:3) ўтказиб юборган, Стоунз эса тиззасидан олган жароҳати туфайли сўнгги икки ўйинни ўтказиб юборганди.

“Сити” охирги уч учрашувни сафарда “Вулверхэмптон”, “Вест Хэм” ва ўз майдонида “Астон Вилла”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sports