"Манчестер Сити"нинг АПЛдаги мағлубиятсиз серияси 15 ўйинга етди

Оқил Абдубарноев
21 авг 2022, 23:47
"Манчестер Сити" АПЛдаги мағлубиятсиз сериясини 15 та ўйинга етказди.

Бугун Пеп Гвардиола шогирдлари АПЛнинг 3-тури доирасида "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади (3:3).

Охирги марта "шаҳарликлар" 19 февраль куни "Тоттенхэм"га (2:3) мағлуб бўлганди. Ўшандан бери клуб 11 ғалаба ва 4 дурангга эришган.

Кейинги турда "Ман Сити" "Кристал Пэлас" билан 27 август куни тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sports.ru