"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас

Tolibjon Qosimov
15 янв 2025, 13:48
Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти давомидаги энг ёмон мавсумни ўтказмоқда.

Кеча тунда "Манчестер Сити" жамоаси АПЛ 21-тури доирасида "Брентфорд" меҳмони бўлди. Учрашувда "шаҳарликлар" 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганига қарамай, 90+2-дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабани қўлдан чиқарди - 2:2.

Жорий мавсум "Манчестер Сити" Премьер лиганинг 21 ўйинида бор йўғи 10та ғалабани қўлга киритган, 5 дуранг ва 6 мағлубият. Бу Пеп Гвардиола учун мураббийлик фаолиятида юқори лигаларда айни мавсумнинг шу даврига келиб қайд этилаётган энг ёмон натижа.

"Манчестер Сити" 35 очко билан АПЛ жадвалида 6-ўринни банд этиб турибди. Улар пешқадам "Ливерпул"дан 12 очкога ортда боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: x.com/Statsdufoot

Сўнгги янгиликлар

Барча ›