"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"

Sherzod Nurmatov
13 фев 2025, 18:02
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Манчестер Сити" посбони Эдерсоннинг УEФА Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Реал"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак. Эдерсоннинг ўйини жамоага қимматга тушди. У жамоанинг муҳим футболчиси ва унинг ёрдами билан АПЛ ва Чемпионлар Лигаси ғолиблигига эришилган. Бироқ унинг ўйини анчадан бери қовушмаяпти. Бу ундан кутиладиган даража эмас", – деди Каррагер.

"Шаҳарликлар" ўтиш баҳсининг биринчисида "қироллик клуби"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Рақиблар жавоб учрашувини келаси ҳафта Мадридда ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports