"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" ўйинини Чақир бошқаради

Aslanov Jasurbek
15 апр 2019, 14:58
УЕФА расмий сайти "Порту" - "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.

"Порту" - "Ливерпуль" баҳсида голландиялик Данни Маккели бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга қанотларда Марио Дикс ва Хассел Стеегстра ёрдам беради. Захира ҳаками - грециялик Тасос Сидиропулос. Видеоёрдамчилар Пол ван Букел ва Камфус Йохем.

"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашувида Жунайт Чақир бригадаси ишлайди. Унинг ёрдамчилари Бахаттин Дуран ва Тариқ Энгюн. Захира ҳаками португалиялик Артур Диаш. Видеореферилар - Массимилиано Иррати ва Марко Гвида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›