

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, Англия клуби вакилларининг мақсади - А Сериядаги дебютантлар ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг ўйинини кузатиш.
Таъкидланишича, 19 ёшли италияликнинг "Манчестер Сити"га ўтиши кейинги мавсум олдидан содир бўлиши мумкин.
Тонали ушбу мавсумда 11 учрашув ўтказиб, битта гол урди ва иккита узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, "янги Пирло"га "Ювентус", "Интер", "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилганди.
"Рома" - "Брешия" учрашуви 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.



