

Аввалроқ, "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" 19 ёшли футболчига қизиқиш билдирган эди. "Шаҳарликлар" раҳбарияти рақиблари кучайиб кетишини ҳохламайди ва яқин келажакда ўйинчини қайтаришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда "Боруссия" Санчонинг трансфери учун 8 миллион фунт тўлаган эди. Германияга кўчиб ўтгандан сўнг, Санчо Англия миллий терма жамоасининг асосий ўйинчисига айланди.
Олдинроқ, "шаҳарликлар"нинг Санчо учун курашдан чиққанликлари хабар қилинган эди.



