"Манчестер Сити" ўз таркибини Обамеянг билан кучайтирмоқчи

Alisher
24 апр 2020, 16:33
"Ман Сити" "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянгни нишонга олди.

"Шаҳарликлар" ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида 30 ёшли габонлик ўйинчини ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Сабаби ёзда "Бавария" қизиқаётган Габриэль Жезус клубдан кетиши мумкин, шунингдек "Атлетико" Серхио Агуэрога даъвогарлик қилмоқда.

Хабар қилинишича, "Ман Сити" Обемеянг учун 52 миллион фунт тўлашга тайёр. Футболчига шунингдек "Челси", "Барселона", "Реал" ва "Интер" клублари ҳам рақобат қилмоқда.

Габонлик ҳужумчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 2та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Don Balon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›